Линклар

Россия Бош вазири Владимир Путин Европа Россия фирмалари учун тўсиқлар яратаётганини баён қилди.

Германияга сафар қилаётган Путин Берлинда ўтказилган иқтисодий форумда чиқиш қилар экан, Россия фирмалари Европага сармоя ётқизишга иштиёқ кўрсатаётгани, бироқ кўпинча қаршиликка дуч келишини таъкидлади.

- Россия капиталининг Европа бизнесига киришига йўл қўйилмаяпти, ҳолбуки бу ҳам иқтисодий, ҳам ижтимоий нуқтаи назардан Европанинг манфаатидадир. Мен сизга Европа концернлари акцияларини сотиб олиш истагида бўлган Россия тадбиркорлари сиёсий ва иқтисодий сабабларга кўра қаршиликка учрашига доир кўплаб мисолларни келтиришим мумкин.

Германия Мудофаа вазири Карл-Теодор цу Гуттенберг айни анжуманда қилган чиқишида Путиннинг Россия-Европа ягона иқтисодий маконини яратишга оид “таклифи қизиқарли” экани, лекин “бу масала ҳар томонлама ўрганлиши лозимлигини” таъкидлади.

Иқтисодий форумда Германиянинг Volkswagen, Deutsche Bank ва Siemens каби йирик корпорация вакиллари иштирок этди.

Путин бугун Германия Канцлери Ангела Меркел билан учрашади. Музокаралар чоғида Германияга қарашли E.ON Ruhrgas ширкатининг Газпром ширкатидаги 4,5 миллиард АҚШ долларига тенг улушига оид масала ҳам муҳокама қилинади.
XS
SM
MD
LG