Линклар

Шошилинч хабар
25 апрел 2024, Тошкент вақти: 12:22

Ўзбекистонда баптистлар китоблари мусодара қилинди


Ўзбекистонда Қозоғистондан қайтаётган ёш йигит- қизларнинг насроний китоблари мусодара қилинди.

Бу ҳақда хабар қилган Форум 18 гуруҳига кўра, Ўзбекистон божхоначилари китоблар мусодара қилинмагани, балки вақтинча олиб қўйилганини таъкидлаган.

Божхона ходимлари китобларни эгаларига қайтариш масаласини суд ҳал қилишини маълум қилган.

Насронийликнинг баптист мазҳабига мансуб йигит - қизларнинг Форум 18 ташкилотига айтишича, божхоначилар китоблар мусодара қилингани ҳақидаги маълумотномани беришдан бош тортган.
XS
SM
MD
LG