Линклар

Хитой ва АҚШ Корея ярим оролидаги вазиятни муҳокама қилди


Хитой ва Қўшма Штатлар Шимолий ва Жанубий Корея ўртасида юзага келган кескин вазиятни юмшатиш борасида музокара ўтказди.

Хитой Ташқи ишлар вазири Янг Цзечи АҚШ Давлат котиби Ҳиллари Клинтон билан телефон орқали сўзлашди.

Расмийларга кўра, мулоқот чоғида асосий эътибор 23 ноябр кунги воқеа қайтарилишининг олдини олишга қаратилди.

23 ноябр куни Шимолий Корея артиллерияси Жанубий Кореяга қарашли оролни бомбардимон қилгани оқибатида тўрт одам нобуд бўлди, ўндан ортиғи яраланган эди.

Бунга жавобан Жанубий Корея Шимолий Кореяни ўққа тутди ва АҚШ билан ҳарбий машқлар ўтказилишини эълон қилди.

Ўзбекистон ҳукумати Шимолий Кореянинг Жанубий Корея ҳудудига қилган артиллерия ҳужумини қоралади.

Шимолий Корея ҳаракатларини қоралаган Ўзбекистон расмий Пхенянни “бир томонлама чораларни кўришдан тийилиш” ва “ўзаро низоларни тинч йўл билан ҳал этишга” чақирди.
XS
SM
MD
LG