Линклар

Шошилинч хабар
25 апрел 2024, Тошкент вақти: 18:14

Ливан Бош вазири Эронга сафар қилади


Ливан Бош взири Саад Ҳаририй.
Ливан Бош взири Саад Ҳаририй.
Ливан Бош вазири Саад Ҳаририй 27 ноябр куни Эронга икки кунлик сафарини бошлайди.

Мақсад Ливанда барқарор вазиятни сақлашда Эроннинг қўллаб-қувватлашишига эришишдан иборат.

Эрон телевидениеси хабарига кўра, Саад Ҳаририй президент Маҳмуд Аҳмадийнажод билан учрашади.

Бу ташриф Сааднинг отаси, Ливан собиқ Бош вазири Рафиқ Ҳаририйга қарши 2005 йилда уюштирилган суиқасд бўйича БМТ ўтказган текширув борасида кескин вазият юзага келган пайтда амалга ошмоқда.

Эрон қўллаб-қувватлаган Ҳизбаллоҳ партияси Ливандаги коалиция ҳукуматига аъзо.

БМТ трибунали эълон қиладиган хулосасида Рафиқ Ҳаририйнинг ўлдирилишига Ҳизбаллоҳ алоқадор экани маълум қилиниши кутилмоқда.

Ўз навбатида бу Ливанда янги бўҳрон юзага келишига сабаб бўлиши мумкинлиги айтилмоқда.
XS
SM
MD
LG