Линклар

Шошилинч хабар
28 март 2024, Тошкент вақти: 21:06

Саудияда юздан ортиқ Ал-Қоида жанггариси ҳибсга олинди


Саудия Арабистони полицияси 8 ой ичида 149 террорчини қўлга олган.
Саудия Арабистони полицияси 8 ой ичида 149 террорчини қўлга олган.
Саудия Арабистонида сўнгги саккиз ой давомида Ал-Қоидага алоқадор 19 гуруҳнинг 149 аъзоси қўлга олинди.

Саудия расмийларига кўра, бу билан ҳукумат ва хавфсизлик расмийлари, шунингдек, журналистларга қарши ҳужумларнинг олди олинган.

Ички ишлар вазирлиги ҳибсга олинган 149 шахсдан 124 нафари Саудия фуқароси, 25 нафари хорижликлар эканини билдирди.

Жорий йил март ойида Саудия Арабистонида мамлакат нефт заҳираларига ҳужум уюштиришни режалаган 100дан ортиқ шахс қўлга олинган эди.

Айтилишича, улар Ямандаги Ал-Қоида гуруҳига алоқадор бўлган.
XS
SM
MD
LG