Линклар

Афғон полицияси кийимидаги икки худкуш ўзини портлатди


Афғонистон шарқида полиция ходими кийимидаги икки худкуш полиция идорасида ўзини портлатди.

Пактика вилояти полицияси Бош қароргоҳида амалга оширилган ҳужум оқибатида 12 полиция ходими нобуд бўлди, 16 нафари яраланди.

Пактика вилояти кенгаши раиси Наваб Вазирий биринчи ҳудкуш шахс полиция идораси ичида ўзини портлатганини, иккинчиси 20 дақиқа кейин бинога кириш яқинида ўзини портлатганини айтди.

Ахборот воситаларига электрон почта орқали йўлланган мактубда ҳужум учун масъулиятни Толибон ҳаракати ўз зиммасига олди.
XS
SM
MD
LG