Линклар

Шошилинч хабар
28 март 2024, Тошкент вақти: 16:45

Ўзбеклар Олмотадаги 29 қочқин ҳимоясига пикетга чорланмоқда


Қозоғистон ҳибсхоналаридаги ўзбек қочқинларининг яқинлари 6 ойдан буён маҳбус қочқинлар тақдиридан хавотир билан кун ўтказмоқдалар.
Қозоғистон ҳибсхоналаридаги ўзбек қочқинларининг яқинлари 6 ойдан буён маҳбус қочқинлар тақдиридан хавотир билан кун ўтказмоқдалар.

Олмаота ҳибсхонасида қолаётган ўзбек қочқинларини қутқариш бўйича қўмита хориждаги юртдошларига мурожаат билан чиқди. Мақсад ЕХҲТ раҳбарлари эътиборини ҳисбхоналарда ноқонуний ушлаб турилган ўзбек қочқинлари тақдирига қаратишдир.

30 ноябр ва 1 декабр кунлари ЕХҲТга аъзо давлатлар пойтахтларида ўтказиладиган пикетдан мақсад, қўмита вакилларига кўра, ташкилотга аъзо давлат раҳбарлари эътиборини Қозоғистоннинг Олмаота шаҳри ҳисбхоналарида ноқонуний ушлаб турилган 29 ўзбек қочқини тақдирига қаратишдир.

“Пикет қатнашчилари Қозоғистон Бош прокуратурасининг ўзбек қочқинларини қийноқлар мунтазам қўлланадиган Ўзбекистонга топшириш ҳақида чиқарган адолатсиз қарорига норозилик билдирадилар ва саммит иштирокчиларидан бу қарорга муносабат билдиришни сўрайдилар. Бу саммит ЕҲҲТга раиси бўлмиш Қозоғистон Республикаси раҳбариятига таъсир ўтказиш учун қулай фурсатдир”, дейилади қўмита мурожаатномасида.

Эслатиб ўтамиз, шу йил 9 июнидан 11 июнигача Олмаота шаҳрида ўтказилган “Мигрант” рейди чоғида қозоқ полициячилари ва махфий хизмати ходимлари учинчи давлатдан бошпана олиш ниятида Қозоғистонда яшаб келаётган 30 дан зиёд ўзбек қочқинини қўлга олганди. Шу пайтгача бу диндор қочқинлардан бир нечтаси Ўзбекистонга экстрадиция қилинди, қолганлари эса қарийб олти ойдан буён Олмаота шаҳридаги ҳибсхоналарда сақланмоқда.

Айни пайтда Олмаота шаҳар Ички ишлар департаменти 1-тергов ҳибсхонасида сақланаётган 14 нафар ўзбек қочқини ҳам БМТ Бош котиби, ЕХҲТ бош котиби, БМТ Қочқинлар ишлари бўйича олий комиссари, БМТ Қийноқларга қарши кураш қўмитаси раиси, Ислом Конференцияси ташкилоти раиси, ЕХҲТ Парламент ассамблеяси президенти ҳамда Остонада ўтадиган ЕХҲТ саммитининг барча иштирокчиларига мурожаатнома билан чиқдилар.

Унда ўзбек қочқинлари Қозоғистон уларга бошпана беришдан бош тортаётгани, ўзларига экстрадиция хавф солаётганини қайд этадилар.

“Муҳтарам жаноблар! Биз ўзимизни жаҳон ҳамжамиятининг бир қисми, деб ҳисоблаймиз. Биз экстремистлар ҳам, террорчилар ҳам эмасмиз! Акс ҳолда, биз БМТнинг Қочқинлар ишлари бўйича олий комиссарлигига мурожаат қилиб ўтирмаган бўлардик. Биз ўзимизнинг айбсизлигимизга амин бўлганимиз учун ҳақ-ҳуқуқларимизни ҳимоя қилишнинг қонуний ва цивил йўлини танладик”, дея ўзининг Қозоғистонга келиш сабабларини изоҳлаган ўзбек қочқинлари нуфузли халқаро ташкилотлар масъулларида ўзларига халқаро меъёрлар доирасида кўмак беришни сўрайдилар.
XS
SM
MD
LG