Линклар

Шошилинч хабар
26 апрел 2024, Тошкент вақти: 02:45

Тожикистонда Вахш дарёси жиловланди


Сангтўда-2 ГЭСи майдонида қурилиш ишлари ниҳоясига етгани ортидан Тожикистонда 28 ноябр куни Вахш дарёсини тўсиш маросими бўлиб ўтди.

Бундан буён Вахш дарёси ўз йўналишини ўзгартириб, сув Сангтўда-2 ГЭСи тунелларидан оқиб ўтади, аммо ГЭСнинг ўзи 2011 йил охирларида фойдаланишга топширилиши айтилмоқда.

Вахш дарёсини тўсиш маросимида қатнашган Тожикистон президенти Имомали Раҳмон тожиклар ўз ихтиёрларидаги сув заҳираларидан фойдаланишга тўла ҳақли эканини таъкидлади.

Тожикистон Энергетика ва саноат вазирлиги масъулларининг айтишича, Сангтўда-2 ГЭСи ишга туширилиши ортидан мамлакат қўшимча 1 миллиард кВт/соат электр ишлаб чиқара бошлайди.

Сангтўда-2 ГЭСи Тожикистон ва Эрон қўшма лойиҳаси бўлиб, унинг умумий қиймати 220 миллион АҚШ долларига тенгдир.

Вахш дарёси устига Сангтўда-2 ГЭСидан ташқари яна тўртта гидроиншоот қурилган.
XS
SM
MD
LG