Линклар

Каримов ва Медведев маслаҳатлашишга келишиб олди


Russia -- President Dmitry Medvedev (R) exchanges documents with his Uzbek counterpart Islam Karimov in Moscow, 20Apr2010

Russia -- President Dmitry Medvedev (R) exchanges documents with his Uzbek counterpart Islam Karimov in Moscow, 20Apr2010

Ўзбекистон ва Россия президентлари телефон орқали мулоқотда Қирғизистон жанубидаги вазиятни муҳокама қилди.

Бу ҳақда Кремл матбуот хизматига таяниб берилган хабарларга кўра, мулоқот чоғида халқаро ва минтақавий долзарб масалалар бўйича фикр алмашилган. Шу жумладан, Қирғизистон жанубида барқарорликни сақлаш ҳамда Афғонистонда тинчликни қарор топтириш зарурати таъкидланган.

Кремл матбуот хизматига кўра, ҳар икки етакчи ўз давлатлари ўртасидаги бугунги ҳамкорлик даражасидан қониқиш ҳис қилган ва кейинги ҳамкорликни мувофиқлаштириш хусусида маслаҳатлашган.

Президентлар бундан кейин турли даражадаги масалалар хусусида мунтазам маслаҳатлашиб туришга келишиб олгани ҳам айтилмоқда.
XS
SM
MD
LG