Линклар

Вашингтон WikiLeaks билан сўзлашувни рад қилди


АҚШ давлат департаменти унинг ихтиёридаги маҳфий материалларнинг яна каттагина қисмини ошкор қилишни ният қилган WikiLeaks сайти таҳририяти билан сўзлашувдан бош тортди.

Сайт раҳбари Жулиан Эссенжга йўлланган очиқ мактубда департамент бош юристи Ҳэролд Коҳ бундай маълумотларнинг ошкор қилиниши АҚШ миллий манфаатлари ва хавфсизлигига жиддий таҳдид туғдиришидан огоҳлантирди.

Шунингдек, бу мактубда сайтга бундай маълумотларнинг берилиши қонунбузарлик экани ва бунинг жиддий оқибатлари борлиги ҳам таъкидланган.

Хабарларга кўра, WikiLeaks сайти яқин соатлар ичида Америка ҳарбийларининг дипломатик алоқаларига оид миллионлаб ҳужжатларни ошкор қилиш ҳаракатида.
XS
SM
MD
LG