Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 13:10

Толибларни фош қилганга 120 минг доллар берилади


Покистон ҳукумати Толиблар режалаётган ёҳуд уюштираётган ҳужумларга оид ахборот учун 120 минг АҚШ доллари миқдорида мукофот эълон қилди.

Бунга қўшимча равишда ахборот етказган кишига хавфсиз жой ҳам ваъда қилинмоқда.

Покистон Ички ишлар вазири Раҳмон Малик шундай эълон берар экан, вазирлик ахборот етказган киши ва унинг оиласини мамлакатнинг исталган ҳудуди, ҳатто, хориждаги хавфсиз жойга кўчиришга ҳам тайёр эканини айтди.

2007 йилдан буён Покистонда 2 мингдан ортиқ одам ҳудкуш ҳужуми қурбони бўлди.
XS
SM
MD
LG