Линклар

Икки Корея низоси устида Пекин Сеул билан ҳамкорлик қилади


Пхеняннинг асосий иттифоқчиси бўлган Пекин раҳбарияти икки Корея давлатлари орасида юзага чиққан зиддиятни ҳал этиш мақсадида Сеул расмийлари ҳамкорлик қилишга келишиб олди.

Синхуа агентлиги берган хабарга кўра, Хитой Давлат маслаҳатчиси Дай Бинжуо билан Жанубий Корея президенти Ли Мюнг Бак ўртасида шу хусусда келишувга эришилган.

Агентлик хабарига кўра, расмийлар икки Корея давлатлари ўртасидаги бугунги кескинликни “хавотирли”, деб баҳолаган ва буни бартараф қилиш учун “жиддий мулоқот ва ҳамкорликни йўлга қўйиш”га келишиб олган.

Ҳафта аввалида Шимолий Корея ҳарбийлари Ёнпёнг оролини ўққа тутган ва оқибатда, икки Корея давлатлари ўртасида зиддият юзага чиққан эди.
XS
SM
MD
LG