Линклар

Молдовада муддатдан аввал парламент сайлови бўляпти


Молдовада мамлакат парламентига ўтаётган сайловлар мамлакатда сўнгги бир йил ичида ҳукм сурган сиёсий бўшлиқни тўлдириши мумкинлигига умид қилинмоқда.

Хабарларга кўра, сайловда 20 та партия ва 19 мустақил номзод иштирок этмоқда.

Сайлов бўлиб ўтган, деб ҳисобланиши учун унда жами сайловчиларнинг камида учдан бир қисми иштирок этиши керак.

Молдовада сўнгги бир йил президентсиз ўтди. 2009 йилда иқтидордаги Либераллар коалицияси бошчилик қилаётган парламент янги давлат раҳбарини сайлай олмаган эди.
XS
SM
MD
LG