Линклар

Европа Иттифоқи Ирландияни молиявий бўҳрондан қутқариш учун 85 миллиард еврога (113 миллиард АҚШ доллари) тенг ёрдам чорасини маъқуллади.

Ирландия ҳукумати эълон қилган баёнотга кўра, 50 миллиард евро давлат бюджетини молиялаш, 35 миллиард евро эса Ирландия банкларини қарз ботқоғидан чиқариш учун ишлатилади.

Баёнотга кўра, Ирландия ҳукуматининг ўзи қутқарув пакетининг 17,5 миллиард еврога тенг ҳиссасини кўтаради.
XS
SM
MD
LG