Линклар

Шошилинч хабар
25 апрел 2024, Тошкент вақти: 06:11

Тбилисидаги портлашда бир аёл ҳалок бўлди


Гурзия полицияси пойтахт Тбилисида иккита портлаш содир этилганини маълум қилди. Портлашлар оқибатида бир киши ҳалок бўлиб, яна бир одам жароҳатланган.

Портлашларнинг биринчиси мухолифатдаги Лейбористлар партияси идораси олдида рўй берди ва бир аёлнинг жонига зомин бўлди.

Орадан 20-30 дақиқа ўтгач, Тбилисининг бошқа ҳудудида яна бир портлаш рўй берди.

Грузия ички ишлар вазирлиги матбуот хизмати воқеалар юзасидан тергов бошланганини маълум қилиб, портлашларнинг сабабларига оид изоҳ беришдан бош тортди.
XS
SM
MD
LG