Линклар

Шошилинч хабар
26 апрел 2024, Тошкент вақти: 00:08

Афғонистонда Толибон етакчиларидан бири қўлга олинди


Афғонистондаги НАТО кучлари Ал-Қоида билан яқин алоқада бўлган Покистондаги Толибон ҳаракат етакчиларидан бири қўлга олинганини маълум қилди.

НАТО маъмуриятига кўра, Толибоннинг Ҳаққоний номли ҳалқаси етакчиси 25 ноябр куни Афғонистоннинг Хўст вилоятида қўлга олинган.

У коалиция кучлари базалари ва конвойларига қарши узоқдан бошқарилувчи бомба ҳужумларини амалга оширганликда айбланмоқда.

Ассошиэйтед Пресс хабарига кўра, жорий ойда Ҳаққоний ҳалқаси етакчиларидан 20 нафари қўлга олинган.
XS
SM
MD
LG