Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 06:50

Эрон ва туркман етакчилари янги қувурни ишга туширди


Эрон Президенти Маҳмуд Аҳмадийнажод ва Туркманистон Президенти Гурбангули Бердимуҳамедов туркман газини Эроннинг шимолий минтақаларига элтувчи газ қувурининг якуний қисмини ишга туширди.

ИРНА агентлигига кўра, икки давлат етакчиси минг километрли қувурнинг иккинчи қисмини ишга туширган. Бу қувур Теҳронни мамлакат шимоли-шарқидаги Хонгирон газни қайта ишлаш заводи билан боғлайди.

Эрон нефт вазири Жавад Овжи қувурни ишга тушириш маросимидан аввал қувур кунига 58 миллион куб метр газ ўтказиш кучига эга, дея баён қилди.

1,2 миллиард АҚШ долларига тушган янги газ қувури Туркманистоннинг Давлатобод газ конларини Эроннинг Хонгирон газни қайта ишлаш заводи билан боғлайди.
XS
SM
MD
LG