Линклар

logo-print
Вашингтон АҚШнинг дипломатик ёзишмаларига оид 250 мингга яқин махфий ҳужжатларни эълон қилган WikiLeaks итенрнет сайтини қоралади.

Оқ уй тарқатган баёнотда “бу каби ҳужжатларнинг эълон қилиниши дипломатларимиз, разведка ходимларимиз ҳамда демократия ва очиқ жамиятларни тарғиб этишда Қўшма Штатлардан ёрдам сўраганларни хавф остига қўяди”, дейилади.

АҚШ Вакиллар палатасининг Миллий хавфсизлик қўимтасидаги нуфузли республикачи вакили Питер Кинг Бош прокуратурани WikiLeaks асосчиси Жулиан Ассанжни жосусликда айблаб, жавобгарликка тортишга чаиқрди.

Махфий ҳужжатларни эълон қилиш билан шуғулланадиган WikiLeaks Интернет сайти якшанба куни 250 мингга яқин дипломатик ёзишмаларни эълон қилди.

Эълон қилинган ҳужжатлар орасида АҚШ Давлат котиби Ҳиллари Клинтоннинг Америка дипломатларига БМТ алоқа тизимлари ва БМТ расмийларига оид маълумотларни тўплаш ҳақидаги кўрсатмаси, Саудия Арабистони Қироли Абдуллоҳнинг АҚШдан Теҳрон ядровий қуролни ишлаб чиқишининг олдини олиш мақсадида, “кўп маротаба” Эронга ҳужум қилишни сўраганига доир хатлар бор.

Бу ҳужжатларни эълон қилишдан аввал WikiLeaks таҳририяти сайтга кибер ҳужум уюштирилганини маълум қилди.

Ўтган ҳафта WikiLeaks сайти АҚШнинг Тошкентдаги собиқ элчиси Жон Пёрнеллнинг Ўзбекистондаги сиёсий аҳвол ва тизимнинг коррупциялашгани ҳақида Вашинтонга юборган махфий хатини эълон қилинган эди.
XS
SM
MD
LG