Линклар

Бухоронинг Жондор туманида 1500 деҳқон норозилик тадбири ўтказмоқда


Uzbekistan - Farmer Working on his land. Undated.

Uzbekistan - Farmer Working on his land. Undated.

Бухоро вилоятининг Жондор туманидаги Ойтуғди қишлоғида 1500 га яқин деҳқон томорқа ер тортиб олинишга қарши норозилик ифодаси тариқасида буғдой экилган томорқасига бориб, ўтириб олди.

Ойтуғдилик деҳқонларнинг Озодликка маълум қилишича, қишлоқ аҳолисидан президент фармони билан 1992 йилда берилган 10 сўтихлик томорқа ер туман ҳокими қарори билан тортиб олинмоқда.

27 ноябр куни томорқани бузишга келган гуруҳга қарши чиққан ва ҳосилни сақлаб қолишга уринган Холниса Раззоқова устига тарктор солиниши оқибатида, аёл тан жароҳати олди.

Озодликка боғланган ойтуғдиликлардан бири: “Ҳамма буғдой эккан. Ҳозир шароитни биласиз, халқ учун зарур бу ҳосил. Лекин милиционерлар зўравонлик қилиб, аёлларни еталаб, уриб, билганини қилаяпти. Жондор туман ҳокими эса, ҳатто, эшитишни истамаяпти” дейди.

Озодлик мухбири воқеа тафсилотларини ўрганишда давом этмоқда, тафсилотлардан сизни бохабар қиламиз.
XS
SM
MD
LG