Линклар

Ўзбекистон миллий жамоаси Осиё ўйинларида 8-ўринни олди


Дзюдочи Шокир Мўминов допинг туфайли кумаш медалдан мосуво бўлди.

Дзюдочи Шокир Мўминов допинг туфайли кумаш медалдан мосуво бўлди.

Ўзбекистон спортчилари жамоаси Хитойнинг Гуанчжоу шаҳрида бўлиб ўтган Осиё ўйинлари мусобақасида қозонилган медаллар сони бўйича 8-ўринни олди.

36 давлат жамоаси иштирок этган мусобақалар давомида ўзбек спортчилари 29 спорт тури бўйича 11 та олтин, 22 та кумуш ва 23 та бронза медалини қозонди.

Қозоғистонлик жамоа эса жами 79 та медал билан Осиё ўйинлари иштирокчи жамоалари орасида 5-ўринни эгаллади.

Осиё ўйинлари чоғида ўзбек спортчиларидан икки нафари допинг истеъмоли учун мусобақадан четлаштирилди, бири эса кумуш медалидан мосуво қилинди.
XS
SM
MD
LG