Линклар

Афғонистон Марказий Осиё учун истиқболли бозор


Афғонистон Марказий Осиё мамлакатларида ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар учун истиқболли бозорга айланмоқда, деб ҳисоблайди Россиядаги Афғонистон бўйича тадқиқотлар маркази эксперти Муҳаммад Доуд.

Регнум агентлиги ундан келтирган иқтибосда: “Кейинги йилларда Марказий Осиё ва Афғонистон ўртасидаги савдо айланмаси ўсаётгани кузатилмоқда. Афғон тадбиркорлари темир йўл тармоқлари ривожи ва Афғонистон ичкарисида юк терминалларининг қурилиши Ҳайратон транспорт тармоғи ўтказиш қувватини оширишига ишонади”, дейилади.

Эслатамиз, ҳозирда шу йўналишдаги 75 километрли темир йўл тармоғини “Ўзбекистон темир йўллари” компанияси қуриб берди. Бу лойиҳа Осиё Тараққиёт банкининг 129 миллион АҚШ доллари миқдоридаги кўмаги эвазига амалга оширилди.
XS
SM
MD
LG