Линклар

logo-print

Сеул Пхенянни келгуси хуружлар оқибатидан огоҳлантирди


Жанубий Корея президенти Шимолий Кореяни келгусида яна агрессив ҳаракатлар қиладиган бўлса, бунинг жиддий оқибатларига дуч келиши мумкинлигидан огоҳлантирди.

Ўзининг етти дақиқалик чиқишида Ли Мюнг Бак ўз фуқароларини Шимолий Корея хуружидан сақлаб қололмагани учун ўзини масъул кўришини айтди.

Президент Ли Мюнг Бакнинг бу баёноти янграган бир кезда АҚШ ва Жанубий Корея ҳарбийлари қўшма машғулотларни давом эттирмоқда.

Пхенян расмий матбуоти бу машғулотларни "жуда жиддий провокация" ва минтақани урушга олиб кирувчи жиноят, деб атади.

Ўтган ҳафтада Жанубий Кореянинг Ёнпёнг оролига Шимолий Корея ҳарбийлари ҳужум қилган ва оқибатда 4 киши қурбон бўлган эди.
XS
SM
MD
LG