Линклар

Wikileaks: Риёд Теҳронга қарши, Москва жиноятчиларга ҳамкор


Wikileaks сайтининг АҚШ дипломатик алоқаларига оид минглаб ҳужжатни ошкор қилгани Вашингтоннинг кескин норозилигига сабаб бўлмоқда.

Бу хусусда Оқ уй эълон қилган баёнотда бундай ҳаракат демократия ва очиқ жамият равнақига хизмат қилаётган АҚШ ва хориж дипломатлари, махсус хизмат ходимларининг ҳаётини хавф остига қўйиши айтилган.

Wikileaks сайти АҚШ элчихоналари фаолиятига оид ошкор қилган маҳфий ҳужжатларда, жумладан, Саудия Қироли Абдулланинг Эронга қарши АҚШ раҳбариятини ҳужумга ундагани, Покистонда қурол учун ишлатилиши мумкин бўлган ядровий материаллар борлиги, Россияга президентлик қилган вақтида Владимир Путиннинг италиялик ҳамкасби Силвио Берлускони билан маҳфий муносабатлари, Россия ҳукуматининг эса уюшган жиноятчи гуруҳлар билан ҳамкорлиги хусусидаги маълумотлар бор.
XS
SM
MD
LG