Линклар

Эрон президенти Маҳмуд Аҳмадийнажот Wikileaks сайтида махфий ҳужжатлар ошкор қилингани йўқ, балки "мақсадли равишда эълон қилинмоқда", деб баёнот берди.

- Бу ахборот сизиб чиққани йўқ. Бу ҳужжатлар мунатазам равишда, режали асосда эълон қилинмоқда ва улар тўлиқ сиёсий мақсадларга қаратилган. Бизнинг назаримизда, бу маълумотларнинг реал салмоғи йўқ. АҚШ ҳукумати таркибидаги баъзи гуруҳлар ҳужжатларни тайёрлайди ва эълон қилади. Кейин ўша ҳужжатлар асосида ҳукм чиқаради", деди Аҳмадийнажот.

Бу маълумотлар ҳақида интервю берган сайт маъмури Жулиан Эссенж эса: "Шу каби махфий ҳужжатларнинг оз кўламда бўлса-да, ошкор қилингани 2006, 2007 йилларда Эрон билан уруш бошлашга бўлган жиддий уринишларни йўққа чиқарган эди", деди.
XS
SM
MD
LG