Линклар

Шошилинч хабар
25 апрел 2024, Тошкент вақти: 19:05

Эронда ядровий тадқиқот юритаётган олим ўлдирилди


Эрон Ички ишлар вазири Мустафо Муҳаммад Нажар АҚШ ва Исроил махсус хизматларини мамлакатдаги таниқли ядро тадқиқотчиси бўлган олимни ўлдирганликда айблади.

Эрон матбуоти хабарига кўра, бугун Теҳронда иккита портлаш содир бўлган ва улардан бирида мамлакатда танилган тадқиқотчи олим Мажид Шаририй ўлдирилган. Яна бирида эса ядровий тадқиқотлар олиб бораётган яна бир физик олим Шахид Беҳиштий жароҳатланган.

Хабарларга кўра, қурбонларнинг автомобилларига бомба ўрнатилган бўлган ва портлашлар бир-биридан алоҳида тарзда, Теҳроннинг икки ҳудудида содир бўлган.

Мамлакат расмий телевидениеси хабарига кўра, Ички ишлар вазири бу портлашлар “Эрон илмий тадқиқотларини тўхтатиш мақсадида амалга оширилган”, деб баёнот берган.
XS
SM
MD
LG