Линклар

logo-print
Таниқли телешарҳловчи ва футболчи Владимир Маслаченко 74 ёшда оламдан ўтди.

Бу ҳақда Россия нашрлари берган хабарга кўра, футбол оламида машҳур бўлган ва бир вақтлар ўзи ҳам “Локомотив” ва “Спартак” жамоаларида тўп сурган футболчи Маслаченко юрак хуружидан оламдан ўтган.

Владимир Маслаченко собиқ СССР чемпионатларида жами бўлиб 315 та матчда иштирок этган. СССР терма жамоаси таркибида эса 8 та матчда ўйин кўрсатган ва 1960 йилда унинг иштирокидаги терма жамоа Европа чемпиони бўлган.

Профессионал футболни тарк этганидан сўнг у футбол шарҳловчилиги билан шуғулланаётган эди.
XS
SM
MD
LG