Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 02:23

Афғон полициячиси АҚШнинг олти аскарини ўлдирди


Афғонистон расмийлари мамлакат шарқида ўқув машғулотлари пайтида афғон полициячиси НАТОнинг олти аскарини отиб ўлдирганини маълум қилди.

Нангарҳор вилояти ҳокими матбуот вакили Аҳмад Зиё Абдул Заийга кўра, Покистон билан чегарадош Пачи Рағам туманида рўй берган воқеада афғон полициячиси НАТОнинг олти аскарига қарата ўт очган.

НАТО аскарлари мамлакат хавфсизлиги учун масъулиятни ўз зиммасига олиши кутилаётган афғон кучларини тайёргарликдан ўтказаётган бўлган.

НАТО етакчилигидаги Халқаро хавфсизлик ёрдами кучлари маъмурияти тарқатган баёнотда ўт очган шахс “полиция кийимидаги одам”, дея таърифланиб, отишмада унинг ўзи ҳам ўлдирилгани маълум қилинди.

Пентагон ўлдирилган олти аскарнинг барчаси америкаликлар эканини маълум қилди.
XS
SM
MD
LG