Линклар

Шошилинч хабар
25 апрел 2024, Тошкент вақти: 20:07

Маҳмуд Аббос: Яҳудийлар учун қурилаётган уйлар - вақт бомбаси


Фаластин етакчиси Маҳмуд Аббос Исроил босиб олган ерларда яҳудийлар учун қурилаётган уйлар тинчлик умидларини йўққа чиқариши мумкин бўлган “вақт бомбаси”га айланганидан огоҳлантирди.

БМТ Бош котиби Бан Ки Мун ҳам Халқаро Фаластин куни муносабати билан йўллаган мактубида фаластинликлар ёки исроилликлар яқин орада тинчликка эришилиши борасида некбин эмаслигини баён қилди.

АҚШ воситачилигидаги тинчлик музокаралари Исроил Фаластин ҳудудида яҳудий аҳоли пунктларини қуриш учун мораторийни тугатгани боис боши берк кўчага кириб қолган.
XS
SM
MD
LG