Линклар

logo-print
Душанба куни Эрон Президенти Маҳмуд Аҳмадийнажод “электрон ускуналарга ўрнатилган компьютер дастурлари” мамлакатнинг “бир нечта” уранни бойитиш центрифугаларига зарар етказганини эътироф этди.

Аҳмадийнажод бу ҳақда Эроннинг ядровий дастури кибер ҳужумга учраганига оид миш-мишлар кучайган бир пайтда баён қилди.

Теҳрон раҳбари кибер ҳужум Эрон центрифугаларига “чекланган миқдорда зарар етказгани” ва мутахассислар келгусида бундай муаммоларнинг олдини олиш чораларини кўраётганини қўшимча қилди.

Шу пайтгача Эрон расмийлари мамлакатнинг ядровий дастурига зарар етмагани ва уранни бойитиш ишлари давом этаётганини таъкидлаб келаётган эди.
XS
SM
MD
LG