Линклар

Сўғдда Ҳизбут-Таҳрир аъзолари ҳибсга олинди


Тожикистон ички ишлар вазирлигига кўра, Сўғд вилоятида Ҳизбут-Таҳрир гуруҳига аъзоликда гумон қилинган 12 киши ҳибсга олинган.

Душанба куни эълон қилинган баёнотда айтилишича, ҳибсга олинганларнинг икки нафари Ўзбекистон фуқаросидир.

Тожикистоннинг шарқий ва шимолий минтақаларида ҳукумат кучлари билан жанггарилар ўртасида рўй берган тўқнашувлардан кейин, тақиқланган диний гуруҳларга қарши таъқиблар кучаймоқда.
XS
SM
MD
LG