Линклар

Қирғизистон Миллий хавфсизлик кенгаши котиби Марат Иманқулов Ўшда жанггариликда гумон қилинган тўрт киши ўлдирилганини маълум қилди.

- Автоматлардан ўт очган уч террорчи ўлдирилди. Бири ўзини граната билан портлатиб юборди. Натижада улар биқиниб олган хонанинг шифти тушиб кетди. Ҳозир у ерда тозалаш ишлари олиб бориляпти. Дастлабки маълумотларга кўра ўлганлар тўрт киши, улардан учтаси ўлдирлди, бири ўзини портлатиб юборди, деди Иманқулов.

Қирғизистон Миллий хавфсизлик кенгаши котиби ҳалок бўлганларнинг тўртови ҳам Ўзбекистон Исломий Ҳаракатига алоқадор бўлганини таъкидлади.

Ўш шаҳар милицияси бошлиғи Памир Асанов операция пайтида икки жанггари қўлга олингани ва амалиёт давом этаётганини маълум қилди.
Асановга кўра, душанба кунги отишма Ўш шаҳрида саросима кучайишига сабаб бўлган.

Хабарларга кўра, одамлар шаҳарни тарк этмоқда. Шаҳарда қолаётганлар эса, озиқ-овқат жамламоқда ва июн воқеалари пайтида қаттиқ зарар кўрган ўзбек маҳаллаларида баррикадалар қуриляпти, деган хабарлар келмоқда.

Айни пайтда Бишкекда ички ишлар вазири Зарилбек Рисалиев 22 ноябр куни ҳуқуқ-тартибот идоралари Қирғизистон пойтахти ва Ўшда террорчи ҳуружларини режалаштирган тўққиз киши, жумладан, этник қирғиз ва ўзбеклар ҳамда бир русни ҳибсга олганини маълум қилди.

Рисалиев мазкур гуруҳнинг Ўшдаги амалиётган алоқаси борми-йўқми, буни изоҳламади.
XS
SM
MD
LG