Линклар

logo-print

Клинтон Wikileaks ҳаракатини "ҳужум"га қиëслади


АҚШ дипломатлари Вашингтонга юборган яширин телеграммаларда жаҳон етакчиларини камситувчи фикрлар бор.

АҚШ дипломатлари Вашингтонга юборган яширин телеграммаларда жаҳон етакчиларини камситувчи фикрлар бор.

АҚШ Давлат котиби Ҳиллари Клинтон WikiLeaks сайтида дипломатик ёзишмаларнинг эълон қилинишини “халқаро ҳамжамиятга қарши ҳужум”, дея атади.

Клинтон хонимга кўра, АҚШ ҳужжатларнинг эълон қилинишидан “чуқур таассуфда” ҳамда бу халқаро хавфсизлик ва хориждаги ҳамкорлар билан иттифоқ тузишга оид вазифаларни бажаришни қийинлаштиради.

- Қўшма Штатлар махфий ҳужжатларнинг ноқонуний тарзда эълон қилинишини қаттиқ қоралайди. Бу одамларнинг ҳаётларини хавф остига қўяди, миллий хавфсизлигимизга таҳдид солади ва бошқа мамлакатлар билан умумий муаммоларни ҳал қилиш уринишларимизга путур етказади, деди Ҳиллари Клинтон.

Оқ уй матбуот котиби Роберт Гиббс президент маъмурияти WikiLeaks сайтининг махфий ҳужжатларни эълон қилишига қарши чора кўриш йўлларини ишлаб чиқаётгани ва бу ҳужжатлар қандай қилиб ошкор бўлгани юзасидан тергов бошланганини баён қилди.

Махфий ҳужжатларни эълон қилиш билан шуғулланадиган WikiLeaks Интернет сайти душанба куни АҚШ дипломатиясига доир 250 мингга яқин ёзишмани эълон қила бошлади. Улар орасида Араб етакчиларининг Теҳрон ядровий дастурини йўқ қилиш учун АҚШдан Эронга ҳужум қилишни сўрагани, Покистоннинг ядровий материаллари хавфсизлиги шубҳа остига олингани ҳақидаги ёзишмалар бор.

АҚШ дипломатлари Вашингтонга юборган яширин телеграммаларда жаҳон етакчилари, жумладан, Афғонистон Президенти Ҳамид Карзай, Германия Канцлери Ангела Меркел, Италия Бош вазири Сильвио Берлускони ва бошқалар ҳақидаги камситувчи фикрлар бор.

АҚШ иттифоқчилари ҳам махфий ҳужжатларнинг эълон қилинишини қоралаб, мазкур ҳолат Қўшма Штатлар билан муносабатларга путур етказмаслигини баён қилдилар.

Wikileaks босқичма-босқич эълон қилишини маълум қилган ҳужжатларнинг барчаси New York Times ва Европанинг тўртта нашрига ҳавола қилинди.
XS
SM
MD
LG