Линклар

Шошилинч хабар
25 апрел 2024, Тошкент вақти: 22:03

Бишкекдаги портлаш учун Ўзбекистон исломий ҳаракати айбланмоқда


Хабарларга кўра, портлаш Қўжўмқул номли Спорт саройининг шимол томонида содир этилган.
Хабарларга кўра, портлаш Қўжўмқул номли Спорт саройининг шимол томонида содир этилган.

Бишкек расмийлари 30 ноябр куни Бишкекдаги Спорт саройи олдида содир бўлган портлаш учун маъсулиятни ЎИҲ ва Ислом жиҳоди иттифоқига юклашга уринмоқда. Мазкур саройда 7 апрел воқеаларига бағишланган маҳкаманинг навбатдаги мажлиси бошланиши олдидан рўй берган портлашдан тўрт киши енгил жароҳат олди.


Қирғизистон Давлат хавфсизлик қўмитаси Бишкекдаги Спорт саройи ёнида портлаган мослама қуввати 3 килограм тротилга тенг экани ҳақида баёнот берди.

Қўмита раиси ўринбосари Қулбай Мусаевга кўра, жиноятчилар бомбани масофадан туриб портлатган.

Бишкек расмийлари портлашга Ислом жиҳоди иттифоқи ва Ўзбекистон исломий ҳаракати алоқадор, деган тахминни эълон қилди.

Дастлабки фаразларга кўра, портловчи мослама Спорт саройи олдидаги канализация люки ичига ўрнатилган.


Бишкекда портлаш
Илтимос кутинг
Киритиш (Embed)

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:00:38 0:00
Бевосита линк


Қирғизистон Хавфсизлик кенгаши котиби Марат Иманқуловга кўра, мазкур портлаш апрел воқеаларида норозиларга қарши ўқ отганларга нисбатан ўтказилаётган суд жараёнини вақтинча тўхтатиб қўйиш мақсадида амалга оширилган бўлиши мумкин. Айни пайтда Марат Иманқулов бу портлашда “миллий айирмачи гуруҳ”нинг қўли борлигини ҳам эҳтимолдан соқит қилмайди.

- Терговчиларимиз бугунги воқеа 22 ноябр ва 29 ноябр кунги воқеалар занжиридаги бир ҳалқа, деган версияга эгалар. Биз бу портлашлар миллий айирмачилик гуруҳининг иши, деб ўйлаймиз. Бу гуруҳнинг мақсади Қирғизистондаги барқарорликни издан чиқаришдир, - деди Марат Иманқулов.

Айтиб ўтиш лозимки, Қирғизистон Ички ишлар вазирлиги 22 ноябр куни миллий айирмачи гуруҳ деб аталмиш ташкилотнинг 8 аъзоси кучи 15 килограмм тротилга тенг бўлган портловчи модда билан қўлга олинганини билдирган эди.

29 ноябр куни кечга яқин эса Ўш шаҳридаги Мажримтол кўчасида масжид имоми Фарҳод Нурматов хонадонида куч ишлатар тизимлар махсус амалиёт ўтказишди. Амалиёт пайтида террорчи сифатида гумонланган 4 киши ўлдирилган эди.

Қирғизистон Хавфсизлик кенгаши котиби Марат Иманқулов Бишкекдаги Спорт саройида портлатилган модда айнан Фарҳод Нурматовнинг уйида тайёрланган бўлиши мумкин, деган тахминни айтди:

- Бундай моддани тайёрлаш учун махсус тайёргарликдан ўтиш лозим бўлади. Бундай портловчи моддаларни тайёрлашни эса террорчиларни тайёрловчи махсус лагерларда ўргатишади. Бундан ташқари, портловчи мослама дистанцион алоқа пулти ёки уяли телефон орқали ишга туширилган, - деди Марат Иманқулов.

Қирғизистон Миллий хавфсизлик хизмати ҳам Бишкекдаги портлаш миллий айирмачилик гуруҳи томонидан содир этилган, деган тахминни олға сурмоқда. Миллий хавфсизлик хизмати раҳбари ўринбосари Кўлбой Мусаев бу гуруҳ Қирғизистон ҳудудида 30 дан ортиқ портлашларни режалаганлигини билдирди:

- Бишкекда улар томонидан 8 та, Ўшда 14 та, Ўш вилоятида 11 ҳудудда портлашлар содир этиш режалаштирилган. Биз октябр ойи аввалида бу гуруҳнинг 2 лидерини қўлга олдик. 22 ноябр куни яна 8 террорчи қўлга олинди, - деди Қўлбой Мусаев.

Унинг айтишича, миллий айирмачи гуруҳ деб аталаётган ташкилотнинг яна 39 нафар аъзоси қидирувга берилган. Уларнинг кўпчилиги ўз сафдошлари қўлга олингач, Қирғизистоннни тарк этганлари ҳақида маълумот бор.

Қирғиз расмийлари миллий айири\мачи гуруҳ деб атаёган ташкилот кўп миллатли эканини ҳам билдирмоқдалар.

- Биз томонимиздан шубҳага олиниб, қидирилаётган орасида қирғизлар, ўзбеклар ва руслар ҳам бор. Рус миллатига мансуб бу одамлар ислом динини қабул қилганлардир, -деди Қўлбой Мусаев.

Айни пайтда Қирғизистон куч ишлатар тузилмалари расмийлари турли миллат вакилларидан иборат экани айтилаётган мазкур гуруҳга нега айнан “миллий айирмачи” деган шартли ном берилганини тушунтириб бера олмадилар. Қирғиз расмийларига кўра, террорчининг миллати йўқдир, бироқ ташкилот миллий айирмачи гуруҳ сифатида эътироф этилиши мумкин.

Лавҳамизни мана шу жойда тугатмоқчи эдик, аммо шу аснода мавзуга оид янги бир хабар пайдо бўлди: 24 kg ахборот агентлигининг ёзишича, 29 ноябр куни Ўшдаги уйида амалиёт ўтказилган пайтда ўлдирилган Фарҳод Нурматовнинг қўлга олинган шериклари терговда шов-шувли кўрсатмалар бера бошлаган. Агентликнинг тергов тузилмаларидаги манбага таяниб хабар беришича, Фарҳод Нурматовнинг шериклари Бишкек ва Ўшда террорчилик ҳаракатлари содир этишни режалаган гуруҳ тузилгани ва бу гуруҳ номи ҳозирча тергов томонидан сир тутилаётган собиқ депутатлар томонидан молиялаштирилгани ҳақида кўрсатма берган.
XS
SM
MD
LG