Линклар

logo-print
Қирғизистон Давлат хавфсизлик қўмитаси Бишкекдаги Спорт саройи ёнида портлаган мослама қуввати 3 килограм тротилга тенг экани ҳақида баёнот берди.

Қўмита раиси ўринбосари Қулбай Мусаевга кўра, жиноятчилар бомбани масофадан туриб портлатган.

Бишкек расмийлари портлашга Ислом жиҳоди иттифоқи ва Ўзбекистон исломий ҳаракати алоқадор, деган тахминни эълон қилди.

30 ноябр куни эрталабки соат 9 да Бишкекда апрел воқеалари айбдорлари устидан суд мажлиси бораётган Спорт сайройи ёнида портлаш содир бўлган ва 4 киши жароҳатланган эди.
XS
SM
MD
LG