Линклар

Шошилинч хабар
23 апрел 2024, Тошкент вақти: 20:05

Озарбайжон ва Ўзбекистон Мудофаа вазирлари келишув имзолади


Озарбайжон ва Ўзбекистон Мудофаа вазирлари 2011 йилдаги ҳамкорлик режасига оид келишувни имзолади.

Бу ҳақда AzerTAc агентлигига таяниб берилган хабарларга кўра, ҳужжатни Ўзбекистон Мудофаа вазири Қобул Бердиев ва Озайрбайжон Мудофаа вазири Сафар Абиевлар имзолаган.

Тошкентга борган Озарбойжон вазири ўзбекистонлик ҳамкасби билан мулоқотлар чоғида икки томонлама ҳарбий ҳамкорлик, Марказий Осиё ва Жанубий Кавказдаги бугунги вазиятни муҳокама қилган.

Шунингдек, Озарбайжон Мудофаа вазири Ўзбекистон Бош вазири Шавкат Мирзиёев, парламент спикери Дилором Тошмуҳамедова ва Сенат раиси Илгузар Собировлар билан учрашган.

Тошкент расмийлари мунтазам равишда Озарбайжон учун муҳим бўлган масалалар, жумладан, мамлакатнинг ҳудудий яхлитлиги масаласида расмий Бокуни қувватлаб келади.
XS
SM
MD
LG