Линклар

Олтойда ўзбекистонликлар бораётган автобус ҳалокатга учради


Тошкентдан Новосибирскка йўл олган ўзбекистонлик меҳнат муҳожирлари бораётган автобус Олтой ўлкаси ҳудудида ҳалокатга учради ва 4 киши тан жароҳати олди.

Бу ҳақда Россия нашрлари берган хабарга кўра, автобус йўл музлагани боис тойиб кетган ва йўл четига қулаган.

Воқеа гувоҳларига кўра, 42 ёшли ҳайдовчининг 24 йиллик меҳнат стажи қўл келгани боисгина йўловчиларнинг жони омон қолган.

Шу кунларда Россияда ҳаво ҳарорати кескин совуб кетди. Мамлакатнинг баъзи вилоятларида ҳарорат кечаси –20 даражага тушди.

Салонини меҳнат муҳожирлари билан тўлдирган автобуслар эса олис йўлнинг аксар қисмини тунда босиб ўтадилар.
XS
SM
MD
LG