Линклар

Шошилинч хабар
20 апрел 2024, Тошкент вақти: 03:06

Пхенян ядровий дастурига оид маълумотларни ошкор қилди


Шимолий Корея ўз ядровий дастурига оид маълумотларни ошкор қилди.

Пхенян расмий матбуоти берган хабарга кўра, бу давлатдаги ядровий реакторда минглаб центрифуга бор. Бундан ташқари, бу хабарда мамлакат тинч мақсадлар асосидаги ядровий дастурларини ривожлантириш устида ишлаётгани ҳам айтилган.

Ғарб ахборот воситалари буни расмий Пхеняннинг ядровий дастурларига оид илк иқрори, деб эълон қилмоқда.

Айни пайтда Сеул расмийлари Япония ва АҚШ расмийлари билан бирга декабр ойи аввалида Вашингтонда икки Корея давлатлари бугунги муносабатига оид вазият ҳамда Шимолий Корея ядровий дастури масаласини муҳокама қилиш ниятида эканини маълум қилди.
XS
SM
MD
LG