Линклар

Шошилинч хабар
25 апрел 2024, Тошкент вақти: 22:21

Қозоғистондаги ўзбек тутқунлари ҳимоясига пикетлар ўтмоқда


1-2 декабр кунлари Қозоғистон пойтахти Остонада ўтадиган Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти саммити арафасида Қозоғистонда ҳибсга олинган 29 нафар ўзбекистонлик қочқинни қутқариш қўмитаси халқаро ҳамжамият диққатини бу тутқунлар тақдирига қаратиш мақсадида пикетлар уюштирди.



Хусусан Швеция пойтахти Стокҳолм марказидаги Швеция Бош вазири қароргоҳи яқинида Қозоғистондаги 29 нафар ўзбекистонлик қочқиннинг Ўзбекистонга экстрадиция қилинишига қарши пикет ўтказилди.

30 ноябр кунги Стокҳолмдаги пикет.
Бу тадбирни “Қозоғистондан Ўзбекистонга экстрадиция қилиниш хавфи остида қолган қочқинларни қутқариш қўмитаси” уюштирди¸ дейди қўмита аъзоси Аҳмад Исо.

- 30 ноябр куни Швеция пойтахти Стокҳолмда Олмаотада сақланаëтган 29 нафар ўзбек қочқинларини Ўзбекистонга экстрадиция қилиб юбормаслигининг олдини олишни талаб қилиб пикет ўтказилаяпти. Яна бундай пикетлар Берлинда, Прагада, Анқарада, Канадада, АҚШда ўтказилиши кўзланган. Мақсад¸ мана шу муаммога эртага (1 декабр куни - таҳр.) Остона шаҳрида бошланадиган Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотининг анжуманида қатнашувчи давлат раҳбарларининг эътиборини қаратиш, Қозоғистонга қандайдир таъсир ўтказиб ўзбек қочқинларининг озодликка чиқарилишини сўраш. Бизларнинг қўлларимизда 15дан ортиқ шиорлар бор.

Озодлик: Пикетда қанча одам иштирок этмоқда?

- Ҳозир 18тамиз. Пикет ўтказишга соат 13.00гача рухсат олинган. Ҳозир яна 4-5та одамнинг келиб қўшилиши кутилиб турибди.

Озодлик: Пикет иштирокчилари қардан келган одамлар?

- Деярли ҳаммамиз ўзбекистонликлар. Бошқа миллатга мансуб ўзбекистонликлар ҳам бор.

Озодлик: Пикетдан қандай натижа кутаяпсизлар?

- Пикет¸ ЕХҲТ орқали Қозоғистонга босим ўтказишни талаб қилувчи охирги тадбиримиз деб ўйлаймиз. Чунки бир ойдан кейин Қозоғистон ЕХҲТ раислигидан бўшайди. Охирги умидимиз шундан. Агар бундан натижа чиқмаса, кейинги ишларимизни бевосита Ўзбекистонга қаратмоқчимиз ва Қозоғистон ҳам четда қолиб кетмайди¸ деб ўйлаймиз.

Бизларни эшитаëтган барча тингловчилардан илтимос. Мана шу 29 нафар қочқинлар тақдирига бефарқ бўлмаслик, ҳар ким қўлидан келган ишларини қилишлик, ҳеч бўлмаса қалбан бизга ҳамдард бўлишлик, дейди “Қозоғистондан Ўзбекистонга экстрадиция қилиниш хавфи остида қолган қочқинларни қутқариш қўмитаси” аъзоси Аҳмад Исо.

Айни пайтда 30 ноябр куни Чехия пойтахтида ҳам Олмаота ҳибсхонасида сақланаётган 29 нафар ўзбекистонлик ҳимоясига бағишланган пикет ўтказилди¸ дейди Прагадаги тадбир ташкилотчиси Абдусалом Каримов.

Прагадаги ЕХҲТ ваколатхонаси олдида пикет
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:01:16 0:00
Бевосита линк


- 1-2 декабр кунлари Қозоғистонннинг Остона шаҳрида ЕХҲТ йиғилишида 50дан ортиқ давлатлар раҳбарлари иштирок этади. Бу пикетни уюштиришдан асосий мақсад улар мана шу пикетдан хабардор бўлиб, 29 ўзбекистонликлар ҳозир экстрадиция қилиниш хавфида турибди. Уларнинг ҳолати инсон ҳақ-ҳуқуқлари бузилмаган ҳолатда кўриб чиқилишлигини сўраяпмиз. Ўзбекистонда инсон ҳақ-ҳуқуқларига жуда зўравонлик билан муносабатда бўлинаëтганлигини эътиборга олишларини талаб қилган ҳолда мана шу пикетни ўтказаяпмиз. Тадбир ЕХҲТнинг Прагадаги ваколатхонаси олдида бўлиб ўтди.

Озодлик: Ваколатхонадан бирор-бир вакил чиқдими?

- Йўқ, ҳеч ким чиқмади. Биздан ўтказилаëтган тадбиримизни ëзув ҳолатида почта қутисига ташлаб қўйишимизни сўрашди. Чунки уларнинг раиси бугун кечроқ келар экан.

Озодлик: Тадбирда кимлар қатнашди?

- Тадбирда “Андижон – Адолат ва Тикланиш” ташкилоти аъзолари қатнашди. Бугун кўпчилик ишда бўлишига қарамасдан, совуқ бўлишига қарамасдан бир неча одамлар келишди.

Бу нарсадан умидимиз катта. Бизнинг талабларимиз Остонага етиб боради¸ деган умиддамиз. Иносн ҳақ-ҳуқуқлари ўта қўпол ҳолатда бузилаяпти. Қозоғистон бу қочқинларни экстрадиция қилиб юбормайди¸ деган умиддамиз, дейди “Қозоғистондан Ўзбекистонга экстрадиция қилиниш хавфи остида қолган қочқинларни қутқариш қўмитаси” вакили Абдусалом Каримов.
XS
SM
MD
LG