Линклар

logo-print

Жондорда деҳқонлардан тушунтириш хати олинмоқда


Воқеа жойидан юборилган сурат.

Воқеа жойидан юборилган сурат.

Бухоро вилоятининг Жондор туманидаги Ойтуғди қишлоғида ҳоким қарори билан томорқа ери тортиб олинишига қарши чиққан деҳқонлардан тушунтириш хати олинмоқда.

Бу ҳақда деҳқонларнинг ўзлари ва маҳаллий ҳуқуқ фаоллари берган маълумотларга кўра, туман Ички ишлар бўлими ходимлари дала бошига бориб ўтириб олган деҳқонларнинг уйларига бирма-бир кириб, тушунтириш хати ёзишни талаб қилмоқда.

27-28 ноябр кунлари бу қишлоқда 1992 йилда президент қарори билан аҳолига берилган 10 сотихлик томорқа ерларни тортиб олиш ҳаракатлари бошланган ва бунга қарши чиққан 1 500 га яқин деҳқоннинг аксариятига тазйиқ ўтказилган эди.

Жумладан, томорқасидаги буғдой ҳосилини сақлаб қолишга уринган деҳқон аёл Холниса Раззоқова устига трактор солинган ва аёл тан жароҳати олган эди.
XS
SM
MD
LG