Линклар

Ўзбекистонда янги сиёсий партия тузиш уриниши бошланди


Руҳиддин Комилов.

Руҳиддин Комилов.

Ўзбекистонда таниқли ҳуқуқшунос, қамоққа олинган мустақил журналистлар ва ҳуқуқ фаоллари ҳимояси билан шуғулланган адвокат Руҳиддин Комилов етакчилигидаги гуруҳ “Ҳалқ манфаатлари” номли социал-демократик партия тузишга уринмоқда.

Руҳиддин Комиловга кўра, ташаббус атрофида бирлашган фаоллар, жумладан, инсон ҳуқуқлари ҳимояси билан шуғулланаётган ва бунга қадар президентликка номзодини қўйган Абдулла Тожибой ўғли, Жаҳонгир Шосалимовлар иштирокида ташкилий қўмита тузилган ва ҳозир уни тўлиқ шакллантириш ҳаракати кетмоқда.

Қўмитанинг илк йиғилиши эса Тошкент вилояти Навбаҳор аҳоли пунктидаги дала шийпонида бўлиб ўтган ва унда 20 чоғли одам иштирок этган.

Тузилаётган партия фаоллари ўз дастури кўпроқ ижтимоий масалалар, жумладан, бепул соғлиқни сақлаш тизими ва бепул таълим тизимини яратиш, бундан ташқари, фуқароларнинг фундаментал ҳақ-ҳуқуқлари таъминланишига хизмат қилишдан иборат эканини айтмоқда.
XS
SM
MD
LG