Линклар

logo-print

"Мустақил комиссия Ўшдаги ўзбеклар билан ҳам учрашсин!"

  • Ҳасанжон

Портлашдан саноқли соат ўтиб ўтмай¸ Бишкек расмийлари айбни Ўзбекистон исломий ҳаракатига тўнкади.

Портлашдан саноқли соат ўтиб ўтмай¸ Бишкек расмийлари айбни Ўзбекистон исломий ҳаракатига тўнкади.

Бу талабни Ўш ва Бишкекда рўй берган сўнгги воқеалару яна ўзбекларнинг айбдорга¸ террорчига чиқарилаëтганига норозилик билдирган ўзбеклардан бири яна бир бор ўртага қўйди.

Бошдан ўтказган табиб...

Озодликнинг Эркин микрофон рукнига Бухоро вилоятидан қўнғироқ қилган Шавкат ўзбек қизларининг жанубий кореяликларга турмушга чиқишини қўллаб-қувватламаслигини ва ўзбекистонлик опа-сингилларга буни тавсия қилмаслигини айтди. Шавкат бунинг боисини шундай изоҳлади.

- Кечагина Кореяга турмушга чиққан опаларимиз, сингилларимиз ҳақида гап бўлган эди. Мен Кореядаги опа-сингилларимизнинг фикрларини эшитдим. Мен ўзим ҳам Кореяда бўлганман. Кеча йиғлаб гапиришдию. У ерда ҳаëт жуда ҳам қийин. Албатта¸ турмушга чиқиб у ëққа борганлар жуда ҳам қийналади. Менинг фикримда энди. Ўзим бўлганим учун айтаман.

Озодлик: Нимадан қийналишади?

- Ҳам руҳан, ҳам жисмонан қийналади. Айтмоқчиманки, уларда ҳаëт шунақаки, русчасига айтганда¸ улар занятий халқ. Биз эркин юрамизку. Улар эрталабдан кечагача ишлашади. Улар бор жойда эрталабдан кечгача тик оëқда туриб ишлашади. Агар уйда ўтириб қолган бўлса, болалари бўлса, фақта корейсча гаплашади улар. Корейслар ўзбекчани тан олмайди ҳам. Айтмоқчиманки, опа-сингилларимиз ўйлаб иш қилишса. У ëқда жуда қийналиб қолишади. Ўзимизда ҳамма шароитлар яхши¸ Худога шукур. Секин-секин ҳаммаси яхши бўлаяпти. Мен шу ëқларга турмушга чиқишни маслаҳат бермасдимда. Ҳақиқатан ривожланган давлат. Лекин уларнинг ҳаëти бизга тўғри келмайди. Сингилларимиз иложи борича ўзимизнинг ўзбекларга, мусулмонларга борига шукур қилиб турмуш қуриб яшашларига нима етсин¸ дейди бухоролик суҳбатдош Шавкат.


Наҳотки шу даражага етдик?!


Яқинда Озодликка Хитойдан қўнғироқ қилган Раъно исмли жувон бу мамлакатда фоҳишалик орқасидан кун кечираётгани ва айни пайтда Ўзбекистондаги оиласи ва яқинларини боқаётганига иқрор бўлган эди. 30 ноябр куни Самарқанд вилоятидан қўнғироқ қилган Бобомурод Мавлонов ўзбекистонлик хотин-қизларининг Хитойда фоҳишалик орқасидан пул топиб Ўзбекистондаги муаммоларини ҳал қилаётганига қарши эканини таъкидлаб¸ уларни ҳалол ишлаб кун кечиришга чақирди.

- Хитойга бориб фоҳишалик қилаëтган Раънохонга жавоб бермоқчиманда. У фоҳишалик ҳам ҳаëт манбаи деб тушунаяпти. Шу билан кунни ўтказиб, ўзининг турмушини яхшилашга ҳаракат қилаяпти. Бу биринчидан¸ мусулмончиликка умуман тўғри келмайдиган гап. Фоҳишалик қилиб кун кўриш бу, ундан кўра ўлим афзал¸ деб биламан мен.

У “Мен фоҳишаликдан пул топиб, укамни уйлантираман. Укамнинг келажагини яхшилайман” деган гапни гапирди. Эртага укаси катта бўлади. Ниманинг ҳисобига бахтли бўлди, ниманинг ҳисобига уйли-жойли бўлди, келажакда¸ албатта¸ буни биладику. Лекин мен шундай тушунаманки, мусулмончиликка, ўзбекчиликка ҳам умуман тўғри келмайдиган иш бу. Агарда куни ўтмай қолган тақдирда ҳам бошқа иш қилиш мумкинку. Бировнинг кирини ювиш мумкин,бировнинг эшигида ишлаш мумкин, эшигини супуриш мумкин, полини ювиш мумкин. Фоҳишалик қилиш ўлимдан ҳам ëмон нарса. Одамлар ишлаяптику, куни ўтаяпти. Қийинчилик билан ўтаяпти, лекин фоҳишалик қилиш шартмиди?

Мен жуда хафа бўлдимки, Ўзбекистондан 100дан зиëд қиз болалар шу ëқда фоҳишалик қилаяпти экан. Ўзбекистон деган битта давлат бор, унинг раҳбарлари бор, халқи бор. Наҳотки шу даражага биз етган бўлсак? Ҳар қанча қийинчилик бўлган тақдирда ҳам меҳнат қилиб яшаганга келмайди. “Фоҳишалик билан кун кўраяпман” дейди. Фоҳишаликни ўзига эп кўраяпти. Ундан кўра ўлим афзал деб биламан. Мен қаршиман шу қизчанинг фикрига¸ дейди самарқандлик Бобомурод Мавлонов.


"Ўзи портлатиб¸ ўзбекларни террорчи деяпти..."

Россиянинг Новосибирск шаҳридан қўнғироқ қилган ўшлик Қаҳҳоржон Абдусатторов Қирғизистонда ўзбекларга нисбатан катта адолатсизлик бўлаётганидан нолиди. Қаҳҳоржон ака халқаро кузатувчилар Қирғизистонга бориб маҳаллий расмийлар эмас¸ балки ўзбеклар билан мулоқотда бўлса, асл вазиятдан воқиф бўлишларини айтди.

- Ўшда бўлаëтган ахборотларни эшитаяпмиз. Яна тўполон бўлаяпти, яна ўзбекларни қийнаяпти экан. Ўзлари портлатиб, ўзбекларга тўнкаяпти экан. Дунë миқëсида булар қилганига яраша жазосини оладими, айбдорларни кўрсатиб айтадими ë ҳамма нарсани ўзлари қилиб ўзбекларга тўнкаб қўяверадими? Ҳамма бало шуларнинг қўлида бўлса. Ҳуқуқ-тартибот органида ë судда ўзбеклардан бирорта одам қолмаган бўлса. Ҳаммаси атрофда қирғизлар. Ўзларининг хоҳлаганини қилиб, ўзбекни айбдор қилиб, дунëга жар солаяпти булар.

Бўлган воқеаларни бориб текшириб, ҳозир бир комиссия борадиган бўлса ҳам уларнинг қўлига боради. Улар ҳамма ëқни кўрсатади. Қирғиз қилганни ҳам буни ўзбек қилган дейди. Уйи куйиб кетган ўзбекнинг уйини қирғизнинг уйи дейди. Тўғри, ҳаққоний, мустақил нималар бўладиган бўлса, шулар бориб, уларсиз, раҳбарларсиз текшириши керак. Текшириб, ҳеч кимни қўшмасдан ўзининг атрофига, маҳаллаларга бориб комиссия, “Бу кимнинг уйи? Ким ўлди? Нима бўлди?” деб ўзи текшириши керак. Комиссия боради. Бориб тўғри қирғизларнинг қўлига тушиб, қирғизлар хоҳлаганини айтиб-айтиб кетаяпти. Келган комиссияни ўзбеклар билан учраштирмаса. “Сени отаман, чопаман” деб ўзбекларга угрожат қилиб мана бунақа дейсан деса, улар қўрққанидан шу нарсани гапираяпти. Ўша ерда машинасида айланиб кўриш керак, ëзиш керак¸ дейди Россиянинг Новосибирск шаҳридан қўнғироқ қилган ўшлик Қаҳҳоржон Абдусатторов.

**************************

Муҳтарам муштарий, агар сизни ташвишга солаётган муаммолар бўлса, шунингдек, ўзингиз гувоҳи бўлаётган воқеа-ҳодисалар борасида Озодликка хабар бермоқчи бўлсангиз¸ бизга қўнғироқ қилинг.

SMS ва қўнғироқларингизни +420 602 612 713 ва +420 773 267 230 рақамига йўлланг.

“Эркин микрофон” сизга мунтазир!

“Эркин микрофон” рукни остида берилаëтган фикр ва мулоҳазалар оддий ўзбекистонликларнинг шахсий кўз қарашлари ифодаси ва бу мулоҳазалар учун Озодлик таҳририяти масъул эмас.!

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG