Линклар

Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотининг Остонада ўтадиган саммитида иштирок этиш учун Қозоғистонга борган БМТ Бош котиби Бан Ки Мун Хавфсизлик кенгаши таркибини кенгайтириш таклифини қувватлади.

Озодлик радиосига берган эксклюзив интервюсида жаноб Бан Хавфсизлик кенгаши таркибини ислоҳ қилишни зарурат, деб айтди.

- Бош котиб сифатида, шунингдек, шахсан ҳозирги вазиятнинг ўзгаришига таъсир қилиш ва 21-асрда юзлашганимиз муаммоларни ҳал қилишга қодир бўлиши учун Хавфсизлик кенгаши таркиби кенгайтирилиши керак, деган қатъий ишончдаман, деди БМТ Бош котиби.

Интевю чоғида Бош котиб Марказий Осиё, Эрон ва Афғонистондаги вазиятга ҳам тўхталди.

Бош котиб 1-2 декабр кунлари ЕХҲТ га раислик қилаётган Қозоғистоннинг пойтахтида бўладиган саммитда иштирок этади.
XS
SM
MD
LG