Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 13:21

Синчалак ўрнаги


Белла Аxмадуллина ўлди¸ деган хабарни эшитганимда Прагада гуппиллаб қор ëғарди.Куз охиригача дарахт бутоғида осилиб туришга журъат топган зарғалдоқ япроқлар устини қор кўрпаси ëпиб улгурган ҳам эди. Кечагина дарахтдан дарахтга сакраган олмахонлар эса бугун йўқ эди...

Белла Ахмадуллина совет ҳукумати деган улкан дев билан курашга чоғланганида 22 ëшда эди.


Ахмадуллина.1962 йил.

Белла Ахмадуллина 1959йилда Москавадаги Адабиëт институтининг 22 яшар инжабел талабаси Борис Пастернак ҳимоясига ғоз турди.

Бир тарафда совет иттифоқи деган тиш-тирноғигача қуролланган улкан дев.

Унинг қаршисида эса кичкинагагина татар қизча. Филфакнинг иккинчи курс талабаси.

Кучлар тенг эмас эди.

Ахмадуллинани институтдан ҳайдашди. “Озодлик сари йўл жуда оддий” деб ëзади кейинчалик ўзининг “Дуэл” деб номланган шеърида Ахмадуллина.

Совет иттифоқи деган улкан бир давлатда вазир муовини бўлган Аҳад Ахмадуллиннинг егани олдида. емагани ортида бўлган эрка қизи Белла учун “озодлик” нега зарур эди?

Нега казо-казо ëзувчилар оғзида қатиқ уютиб турган бир пайтда филфакнинг кичкинагина синчалакдай талабаси “урилган” ëзувчи ҳимоясига қалқди?

Қаердан келди бу кичик жуссага улкаан жасорат?

Бугун орадан йиллар ўтиб совет ҳукуматига ҳеч ким қаршилик қилмаган¸ҳамма рози эди¸ бугун гапираëтганлар ëв қочганда кўпайган ботирлар дегувчилар бор.


1997 йили Борис Елцин Ахмадуллинани ватан олдидаги хизматлари учун тақдирлади.
Аммо Белла Ахмадуллина бор эдику! Бошқалар жим турганида¸ ҳақиқатни айтиш учун куч топа олгандику ахир!

Белла Ахмадуллинанинг “Совет чўмичига” сиғмаган шеълари “самиздат”да нашр қилиниб қўлма-қўл бўлди. (самиздат дегани оддий ëзув машинкасида кўпайтирилган нусха китоб)

1974 йилда уйидан “самиздат” нашри чиққан бир неча киши Тошкентда КГБ тарафидан қўлга олиниб узоқ йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинди.

Уларнинг кимлигини ўрганиш бугунинг муаррихларига ҳавола.

1980 йилда мен Тошкентда бир санъатшунос хонимнинг ҳар куни “самиздат”дан нусха кўчирганини биламан.

Шунчаки. Ўзбеклар айтгандек¸ “савоб учун”.

Ҳозир Ўзбекистонда мушук ҳам бекорга “пикетга” чиқмаслигини ҳисобга олсак¸ ажабтавур ҳолат.

Белла Ахмадуллинанинг ўзига ва яқинларига ташвиш келтирган мисраларни ëзишга ундаган туйғу нима ўзи?

Шоирни оëққа қалқитган туйғуни мен ассиметрик мантиқ деб баҳолган бўлар эдим.

Ўзидан миллион метр катта ва миллион карра қудратли девни дуэлга чақирадиган синчалакнинг мантиғини оддий ўлчамга сиғдира олмаймиз.

Не тонгки шоир бу зулм девини енга олди!

Синчалак деган қуш осмон узилиб тушса оëғим билан тутиб қоламан¸ деб оëғини осмонга қаратиб ëтаркан.

Белла Ахмадуллина ўз устига ағдарилган девнинг лошини бир азамат каби кўтарди.

Белла Ахмадуллина 1984 йил.

1993 йилда Ахмадуллина ва яна 41 ëзувчи коммунизм ва КГБ тимсоллари яна қайтмаслигини талаб қилишди.

Зотан КГБ доҳийси Джерсинский ҳайкалини яна жойига тикамиз деб чоғланганлар бисëр эди.

Шоира Белла Ахмадуллина бу дунëдан ғолиб кетди.

Гарчи КГБ зобити Путин иқтидорни қўлга киритсада¸ гарчи Масков кўчаларида журналистлар ўлдирилаëтган эсада ....

Зотан ундан жасорат ўрнаги ва мардлик улгиси қолди.

Осмон узилиб тушса оëғим билан ушлаб қоламан деган яна ким бор...
XS
SM
MD
LG