Линклар

Шошилинч хабар
28 март 2024, Тошкент вақти: 14:19

Хитой АҚШдан WikiLeaks билан боғлиқ вазиятни ҳал этишга чақирди


Хитой расмийлари АҚШ ҳукуматини WikiLeaks сайтида дипломатик ёзишмаларнинг эълон қилинишига оид масалалрни “тегишли тарзда ҳал этиш”га чақирди.

Хитой ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби Ҳонг Лей Пекин “Хитой-АҚШ муносабатларида совуқчилик вужудга келишини истамаслиги”ни баён қилди.

WikiLeaks сайти эълон қилган ёзишмалар орасида Хитой расмийларига нисбатн берилган Пекин Шимолий Кореяни фойдали иттифоқчи, деб билмаслиги ва Пхеньяннинг коммунистик режими қулайдиган тақдирда аралшмаслигига оид фикрлар битилган ҳужжатлар бор.

Пекин расмийлари шунингдек, икки Кореянинг бирлашишини қабул қилишга тайёрлигини билдиргани ҳам айтилмоқда.

Ошкор қилинган дипломатик ёзишмаларда шунингдек, АҚШнинг Google қидирув тизимига қилинган ҳужум ортида Хитой раҳбарияти тургани таъкидланган.

АҚШ Давлат котиби Ҳиллари Клинтон WikiLeaks ҳаркатларини “халқаро ҳамжамиятга ҳужум”, дея қоралади.
XS
SM
MD
LG