Линклар

Эрон қудратли давлатлар билан музокарага рози бўлди


Европа Иттифоқи расмийларига кўра, Эрон ўзининг мунозарали ядровий дастури бўйича 6-7 декабр кунлари Женевада дунёнинг қудратли давлатлари билан навбатдаги музокараларни бошлашга рози бўлган.

Бу ҳақда Европа Иттифоқи ташқи ишлар комиссарлиги матбуот вакили Даррен Эннис маълум қилди. Унга кўра, Эроннинг бош музокарачиси Саид Жалилий халқаро делегацияга бошчилик қиладиган Европа Иттифоқи бош дипломати Кэтрин Эштон билан учрашади.

Эштон хоним БМТнинг доими беш аъзоси АҚШ, Россия, Хитой, Франция, ва Британия ҳамда Германия иштирокидаги делегацияга етакчилик қилади.

Эрон билан олти қудратли давлат ўртасидаги охирги музокаралар 2009 йилнинг октябрида бўлиб ўтган эди.
XS
SM
MD
LG