Линклар

Қирғизистонда учта партия коалиция тузмоқчи


Қирғизистон парламентидаги учта партия коалицион ҳукумат тузишга келишиб олди.

Ўтган ойдаги сайловда парламентдан жой эгаллаган Социал-демократлар, Республика ва Ата Мекен партияларининг яқин кунлар ичида расмий келишувни имзолаши айтилмоқда.

10 октябр кунги сайловда Қирғизистон парламентига бешта партия вакиллари сайланди, бироқ уларнинг ҳеч бири кўпчиликни ташкил қила олмади.

Социал-демократлар етакчиси Алмазбек Атамбаев бош вазир лавозимига номзод сифатида илгари сурилмоқда. Республика партияси раиси Ўмирбек Бабанов унинг ўринбосари, Ата Мекен етакчиси Ўмирбек Текебаев эса парламент раислигига номзод, деб кўрилмоқда.
XS
SM
MD
LG