Линклар

logo-print

Клинтон қамоқдаги қозоқ фаоллари тақдиридан хавотир билдирди


АҚШ Давлат котиби Ҳиллари Клинтон 1 декабр куни бошланадиган Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти саммитида қатнашиш учун Остонага келди.

Клинтон Остонадаги университетда чиқиш қилиб, Қозоғистонда қамоққа ташланган журналистлар ҳақида гапириб, ҳукуматлар ўзларига ёқмаган хабарларнинг эълон қилинишига “ҳаддан ташқари қаршилик” қилмаслиги муҳимлигини урғулади.

АҚШ давлат котиби 2009 йилда давлат сирларини ошкор қилганликда айбланиб, қамоққа ташланган “Алма-ата инфо” нашри муҳаррири Рамазан Есергепов ҳамда бир одамнинг ҳалок бўлишига сабаб бўлган авто-ҳалокатда айбдор, деб топилган ҳуқуқ фаоли Евгений Жовтислар ҳақида гапирди. Халқаро ҳамжамият бу икки фаол устидан ўтказилган судловларни адолатсиз, дея қоралаган.

Клинтон етакчилигидаги АҚШ делегацияси Остона шаҳрида президент Назарбоев билан учрашади ва Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотининг саммитида иштирок этади.

Марказий Осиё ва Форз кўрфази бўйлаб сафари доирасида Клинтон хонимнинг Қирғизистон, Ўзбекистон ва Баҳрайнга бориши режалаштирилган.
XS
SM
MD
LG