Линклар

logo-print
Россия Президенти Дмитрий Медведев Ғарб билан янги аксил-ракета мудофаа тизими бўйича келишувга эришилмаса, “келгуси ўн йил ичида” янги қурол пойгаси бошланишидан огоҳлантирди.

- Бу залга йиғилганларга яқин ўн йилликда бизни қуйидаги танлов кутаётганини очиқ айтмоқчиман: биз ё аксил-ракета мудофаа тизими бўйича келишувга эришамиз ва ҳамкорликнинг тўлақонли механизмини яратамиз, ёки конструктив келишувга эриша олмасак, қуроллар пойгасининг янги босқичи бошланади. Ва бу ҳолда янги ҳужум воситаларини жойлаштириш ҳақидаги қарорларни қабул қилишимизга тўғри келади.

Медведевнинг бу сўзлари парламентнинг иккала палатаси вакиллари олдида қиладиган ва телевидениеда кўрсатиладиган ҳар йилги чиқишида янгради.

Мамлакат ички масалалари ҳақида гапирган Медведев глобал молявий бўҳрон оқибатларининг ҳаммаси бартараф этилмаганини тан олди, лекин ўз етакчилигидаги ҳукумамт вазиятни барқарорлаштиришга муваффақ бўлганини таъкидлади.

У мамлакат модернизациясини давом эттиришни ваъда қилиб, давлатга қарашли ширкатларнинг ҳиссаларини сотишга оид беш йиллик режадан тушган маблағ модернизация мақсадларида ишлатилишини таъкидлади.

Медведев шунингдек, Россиянинг “демографик бўҳрони”ни ҳал этиш учун ижтимоий таъминотни оширишга чақирди.
XS
SM
MD
LG