Линклар

АҚШ Давлат котиби Ҳиллари Клинтон дунё лидерларини хавфсизлик бўйича конкрет ҳаракат дастурларини қабул қилиш орқали Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотини қўллаб-қувватлашга чақирди.

Қозоғистон пойтахти Остонада иш бошлаган ЕХҲТ саммитида сўзлаган Клинтон хоним Европа хавфсизлик ташкилотини Афғонистонда “фаолроқ бўлиш”га ундади.

Айни пайтда Клинтон дунё бўйича инсон ҳуқуқлари гуруҳлари ролини ошириш учун ЕХҲТ томонидан кўпроқ ишлар амалга оширилиши кераклигини айтди.

- Биз инсон ҳуқуқлари ва фундаментал эркинликлар ҳурмат қилиниши хусусида берган ваъдамизни амалга тадбиқ этишда кузатилаётган жиддий камчиликларни бартараф қилишимиз лозим. Фуқаролик жамиятига салоҳият бериш бу минтақа келажаги, қолаверса, ЕХҲТ учун жуда муҳимдир, деди АҚШ Давлат котиби.

56 давлат аъзо бўлган ЕХҲТнинг охирги саммити 11 йил олдин Истанбулда бўлиб ўтган эди.
XS
SM
MD
LG