Линклар

Шошилинч хабар
26 апрел 2024, Тошкент вақти: 00:18

WikiLeaks сайти асосчисига халқаро қидирув эълон қилинди


Интерпол WikiLeaks интернет сайти асосчиси Жулиан Ассанжга халқаро қилирув эълон қилди.

Ассaнж Швецияда жинсий тажовуз содир этганликда гумонланиб қидирилмоқда. Қаердалиги номаълум бўлиб қолаётган Ассанж ўзига қўйилаётган айбловни рад қилган.

Ўтган ҳафта охирида АҚШга тегишли ўн минглаб дипломатик махфий маълумотни ўз сайти орқали оммага ошкор қилганидан сўнг Ассанж Интерпол ташкилотининг назарига тушди.

Келгусида бундай воқеа қайтарилишининг олдини олиш мақсадида АҚШ Давлат департаменти ўз дипломатик ёзишмалари сақланадиган маълумотлар базасидан АҚШ ҳарбийларига қарашли компьютер тармоғини узиб қўйди.
XS
SM
MD
LG